Ўзбекистон Европага юзланиб, Россиядан узоқлашмоқдами – Мирзиёев журъатни қаердан оляпти?

Мирзиёев парадга нега борди, деган савол янграмоқда

Сурат манбаси, president.uz

Сурат тагсўзи, Мирзиёев парадга нега борди, деган савол янграмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Путиннинг олдида Ўзбекистон байроғи туширилган "шараф" тасмасида кўриниш бериши ўзбек тилли ижтимоий тармоқнинг эътиборига тушди. Европа Иттифоқи давлатларининг минтақага серқатнов бўлиб қолиши расмий Тошкент цўналишни ўзгартирмоқдами, еган саволларни пайдо қилди.

"Диққат, BBC" дастуримизда мавзуга тўхталдик.

2020 йил Иккинчи жаҳон урушидан эришилган ғалабанинг 75 йиллигини нишонлаш учун Москвага борганида Шавкат Мирзиёев бир вақтлар Ислом Каримов тақиқлаган Георгий тасмасида кўриниш бериши ҳайрат ва танқидларга сабаб бўлганди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Бу сафар президент қисқа муддатга бўлса-да, Путин билан кўришаётган маҳал Ўзбекистон тарғиб қилаётган "Шараф" тасмасида кўриниш берди. Мирзиёев кейинчалик бошқа президентлар "Георгий" лентасини тақиб парадда иштирок этганида тасмасиз чиқди.

Аммо Шавкат Мирзиёев биргина шу ҳаракати билан ижтимоий тармоқдаги ўзбекистонликларнинг олқишларига сабаб бўлди.

Президент Мирзиёев ўзи парадга бориши керакмиди?

Мирзиёев

Сурат манбаси, president.uz

Тошкентдан сиёсатшунос, Фарҳод Толипов Шавкат Мирзиёевнинг Москвада, Путин қаршисида "Шараф" тасмасида кўриниш бериши ўзбек жамиятидаги танқидларнинг натижаси эканлигини, аммо президент ўзи парадга бориши керакмиди, деган саволни ўртага ташлайди.

"Шундай эътироф пайдо бўлгандир, эҳтимолдан ҳоли эмас. Ўзимизнинг мустақиллигимизни ифода этувчи лентани тақишга эришилди. Ҳар ҳолда биз қўшни давлат президентлари ҳалигача Георгий лентасини тақаётганини кўрдик. Ўзбекистон президенти бундай қилмаганини кичик ютуқ деб айтиш мумкин. Лекин умуман мана шундай баҳс-мунозараларга сабаб бермаслик учун ҳам у парадга аслида бориш зарурмиди, деган бошқа савол туғилади. Усиз ҳам байрамни ўтказса бўларди", дейди Фарҳод Толипов.

Алоқадор мавзулар:

Швецияда истиқомат қилув Ўзбекистон мухолифати фаоли Пўлат Охунов Facebookдаги саҳифасида Шавкат Мирзиёевнинг Москвадаги парадга боришини тўғри қабул қилиш керак, деб ёзиб чиқди.

"9 майдан аввал Лавровнинг (Россия ТИВ) Ўзбекистонга келиб кетгани, ўзини жуда таҳдидли тутгани олиб боргани ҳам Россия тарафидан таҳдид, Ўзбекистонни қўрқитиш сиёсатининг бир қисми, деб ўйлайман", дейди Охунов.

Унинг таъкидлашича, Лавров президентга тўғридан-тўғри ёки Ўзбекистон ТИВ орқали Москвадаги парадга бормаса бўлмаслигини етказган бўлиш эҳтимоли бор.

president.uz
Har holda biz qo‘shni davlat prezidentlari haligacha Georgiy lentasini taqayotganini ko‘rdik. O‘zbekiston prezidenti bunday qilmaganini kichik yutuq deb aytish mumkin. Lekin...
Farhod Tolipov
Siyosatshunos (Batafsil: bbc.com/uzbek)

Ўзбекистон мухолифат фаолининг айтишича, яна бир томони Москвадаги парадда эътиборли шахс Путин эмас, балки Хитой давлат раҳбари Ши Жинпинг бўлган.

"Агар президент Мирзиёев парадга бормайман, деб демарш қилса, у нафақат Путинга қарши, Хитой раҳбарига қарши ҳам демарш қилган бўларди. Бу Ўзбекистонга ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Чунки Хитой билан Ўзбекистоннинг муносабатлари ҳозир жуда ҳам яхши ривожланяпти", дейди у.

Тошкентда Ўзбекистон байроғини кўтарган ёшлар

Мирзиёевнинг "Шараф" тасмаси тақишидан ташқари, Ўзбекистонда 9 май билан боғлиқ яна икки ҳодиса рўй берди. Тошкентда ҳар йили ўтказиб келинаётган "Ўлмас полк" юришида илк бор Ўзбекистон байроғини кўтариб олган ёшлар ҳам қўшилди. Бу тадбир иштирокчилари томонидан провокация сифатида қабул қилинди.

Айни дамда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистонда 9 майни қутлашида кичик, аммо муҳим ўзгариш бўлди.

Президент бу сафар "Ғалаба парки"да янги қурилган "Миллат фидойилари" хиёбонига ҳам борди. Бу хиёбон мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш пайтида ҳалок бўлган ҳарбийлар ва ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари хотирасига ташкил қилинган. Президент у ерда аввало марҳум ходимларнинг оила-аъзолари билан суҳбатлашган, кейин иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти қатнашчилари билан учрашган.

Ўзбекистон ташқи сиёсатда кўп векторлик йўлини тутяптими?

9 май санаси билан боғлиқ бу ҳолатлар Ўзбекистон ташқи сиёсатда кўп векторлик йўлни тутаётганини англатадими, деган саволларни пайдо қилди.

"Бундай кичик рамзий ҳатти-ҳаракатлар ичида бундай ишора йўқ эмасдир. Лекин қандай нишонлаш, қаерга бориш бу шакл. Уни жиддий мазмун билан тўлдирсак, яъни шакл билан мазмун орасида уйғунлик бўлса, ана ўшанда биз бу саволга "ҳа, ташқи сиёсатда ростдан ҳам жиддий бурилиш бўляпти", деб хулоса қилишимиз керак бўлади", дейди Фарҳод Толипов.

Швециядан мухолифат фаоли Пўлат Охунов эса кичик давлат бўлмиш Ўзбекистон мувозанатни сақлаб қолиш учун президент муросали сиёсат олиб боришга мажбурлигини айтади.

Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

"Президент Мирзиёев ўзининг ташқи сиёсатида ҳам муросали сиёсат олиб боришга ҳаракат қилаётганини кўриб боряпман. Россияга нисбатан олиб бораётган сиёсати ҳам ўта муросали. Чунки АҚШда президент Трамп сайланганидан кейин Россиянинг янада янги имкониятлари пайдо бўлди. Украинага қарши урушни кучайтирди, Россиянинг агрессияси кучайиб боряпти. Бундай вазиятда Ўзбекистон кичик давлат – мақсад давлатни сақлаб қолиш, давлатнинг ичидаги мувозанатни сақлаб қолиш бўлгандан кейин президент Мирзиёев қандайдир муросали сиёсат олиб боришга ҳаракат қиляпти", дейди у.

Шавкат Мирзиёев муроса йўлини танлаган бўлса, нега Путиннинг олдида "Шараф" тасмасини тақди, Тошкентда ёшлар рус тилли аҳолининг норозилигига сабаб бўлган Ўзбекистон байроқларини баланд кўтаришига кўз юмилди. Бунга президент журъатни қаердан топяпти?

Бу саволга Пўлат Охунов жамиятдаги норозиликдан топаётганини айтади.

"Чунки Мирзиёев жамиятда бўлаётган воқеаларга эътибор беради. Миллатчи зиёлиларнинг фикрларини инобатга олган. Агар бундай қилмаса норозилик бундан ҳам ортади".

Европа Иттифоқи Марказий Осиёнинг янги умидими?

Россия томонининг ошкора огоҳлантиришларига қарамасдан, Марказий Осиёда янги ўйинчи пайдо бўлиш арафасида.

Европа Иттифоқи у ёки бу кўринишда минтақа давлатлари билан яқинлашишга ва бу ерга сармоя киритишга ҳаракат қилмоқда. Иттифоқ бундан ташқари минтақадаги манфаатдор кучларга геосиёсий ишоралар ҳам юбормоқда.

Сиёсатшунос Фарҳод Толипов Трамп президент бўлиб келгач АҚШнинг ташқи сиёсати 180 даражага ўзгаргани ва бундай ҳолатда Европа иттифоқи бироз муболаға билан айтганда Ўзбекистоннинг "бор умиди" эканлигини таъкидлайди.

"Европа иттифоқи Марказий Осиё мамлакатлари билан энди янги даража, янги босқичда, айниқса, ҳозирги геосиёсий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда алоқаларни янгилаб, режаларни тузяпти. Самарқанд бўлиб ўтган саммитнинг режалари ва мазмунига қарасак, бу маънога жудаям бой ҳужжат бўлиб чиқди", дейди у.

Аммо Европадан қайсидир сиёсатчи келгандан сўнг Тошкентга бирор мулозимини юборадиган Россия боcимларига Ўзбекистон қандай бардош бериши мумкин.

Фарҳод Толипов бундай босимларга Ўзбекистон якка ҳолда эмас, балки Марказий Осиё давлатлари бир минтақа сифатида бардош бера олиши мумкинлигини таъкидлайди.

Самарқандда ўтган Европа Иттифоқи иштирокидаги саммит давомида инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги масаласи кўтарилмагани айрим хорижий нашрларнинг диққатини тортди.

Бироқ Швециядан мухолифат фаоли Пўлат Охуновнинг айтишича, бу масалалар жамоатчилик учун ошкор қилинмаган бўлса-да, тор доираларда кўтарилган.