BBC'нинг WhatsAppʼдаги каналлари ва гуруҳларидаги махфийлик тўғрисида хабарнома
Сизнинг ишончингиз биз учун катта аҳамиятга эга. Бу эса BBC сизнинг шахсий маълумотларингиз махфийлиги ва хавфсизлигини ҳимоя қилишга содиқ эканлигини англатади.
Биз бу каби шахсий маълумотлардан нега ва қандай фойдаланаётганимизни тушуниб олишингиз учун ушбу хабарномани албатта ўқиб чиқишингиз муҳим.
Мазкур махфийлик хабарномаси биз сизнинг шахсий маълумотларингизни биз билан муносабатларингиз давомида ва ундан сўнг маълумотларни муҳофаза қилишга оид қонунчиликка мувофиқ қандай йўсинда тўплашимиз ҳамда фойдаланишимизни тушунтириб беради.
BBC қандай турдаги шахсий маълумотларни тўплайди ва улардан қандай фойдаланади
BBC каналларимиз ва гуруҳларимизга қўшилиб, уларни кузатиб бориш жараёнида сиз ихтиёрий равишда тақдим этишга қарор қилган шахсий маълумотларни тўплайди ва қайта ишлайди. Бу қуйида санаб ўтилган маълумотлардан барчасини ёки улардан баъзиларини ўз ичига олиши мумкин.
Шахсий маълумотлар
Тўпланиши мумкин бўлган шахсий маълумотлар қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:
- WhatsApp профилингиздаги тахаллус/кўрсатилган исм
- Алоқа рақамингиз, масалан мобил телефон рақами
- Профиль сурат(лар)ингиз
Профиль суратингизнинг хусусияти ва махфийлик созламаларингизга боғлиқ ҳолда, BBC сизнинг ихтиёрий равишда ошкор этишингиз мумкин бўлган таъсирчан (махсус тоифадаги) маълумотларни ҳам тўплаши ва қайта ишлаши мумкин. Бундай маълумотлар сирасига қуйидагилар кириши мумкин:
- Ирқингиз ёки этник келиб чиқишингиз
- Саломатлигингизга оид маълумотлар
- Диний ёки фалсафий эътиқод(лар)ингиз
- Жинсий ориэнтациянгиз
- Сиёсий қарашларингиз
WhatsApp профиль суратингизни махфий (кўринмайдиган) қилиб қўйиш созламаси
Илтимос, эътибор беринг: агар WhatsApp ҳисобингиздаги профиль суратингизни ҳамма учун кўринадиган қилиб қўйган бўлсангиз, BBC ҳам ушбу маълумотни кўриши мумкин. WhatsApp орқали биз билан бўлишадиган шахсий маълумотларингиз миқдорини камайтириш учун профиль расмингиз созламасини "фақат контактларга кўринсин"га ўзгартириш тавсия этилади.
Маълумотлар назоратчиси ("Data Controller") ким?
BBC – бу сиз томонидан бизга тақдим этилган ва BBC қурилмалари ҳамда тизимларида сақланадиган ҳар қандай шахсий маълумотлар юзасидан мустақил маълумотлар назоратчиси.
Ўз навбатида, WhatsApp илова орқали юбориладиган ҳар қандай маълумотлар бўйича мустақил "маълумотлар назоратчиси" ҳисобланади. Шуни ёдда тутингки, WhatsAppʼнинг Махфийлик сиёсати ва Хизмат кўрсатиш шартлари ҳам сизга тааллуқли бўлади. WhatsApp сизнинг маълумотларингизни Meta таркибидаги компаниялар билан улашиши мумкин.
Ҳар бир маълумотлар назоратчиси сизнинг шахсий маълумотларингизни қанчалик даражада қайта ишлашидан келиб чиқиб, ундан қандай мақсадда фойдаланиши ва қандай тартибда қайта ишлаши ҳақида якка ўзи қарор қабул қилади. Аниқроқ айтганда, сизнинг шахсий маълумотларингиз BBC томонидан фақат ушбу махфийлик хабарномасида келтирилган мақсадларда, яъни BBC'нинг WhatsAppʼдаги каналларига қўшилиш ва унга обуна бўлиш учун тўпланади, қайта ишланади. Ҳар бир назоратчи маълумотларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилиш ва унга мувофиқликни намоён этиш масъулиятига эга.
Шахсий маълумотларни қайта ишлаш учун қонуний асос
Биз сиз ҳақингиздаги шахсий маълумотлардан фойдаланиш учун берган розилигингизга таянамиз. Чунки сиз BBC'нинг WhatsAppʼдаги каналлари орқали улашиладиган хабарларга ихтиёрий равишда обуна бўлишни танлагансиз. Агар ушбу хабарларни олишни тўхтатмоқчи бўлсангиз, хоҳлаган вақтда каналдан чиқиб кетиш орқали розилигингизни бекор қилишингиз мумкин.
Маълумотларингизни улашиш
BBC сизнинг шахсий маълумотларингизни сизнинг рухсатингизсиз бирор учинчи томонга тақдим этмайди.
Маълумотларингизни сақлаш
BBC шахсий маълумотларингизни ушбу махфийлик хабарномасида белгиланган мақсадларни амалга ошириш учун зарур бўлган давр мобайнида қайта ишлайди.
Ҳуқуқларингиз ва қўшимча маълумот
Сиз Буюк Британиянинг маълумотларни муҳофаза қилиш қонунчилиги бўйича бир қатор ҳуқуқларга эгасиз. BBC сиз ҳақингизда сақлаётган барча маълумотлар нусхасини, яъни BBC аккаунтингиздаги ва юқорида тилга олинган маълумотлар (агар бизда сақланаётган бўлса) нусхасини сўраш ҳуқуқига эгасиз.
Бизнинг электрон почтамиз: [email protected]. Агар саволларингиз бўлса ёки ҳуқуқларингиз ҳақида батафсил маълумот олмоқчи бўлсангиз, BBC'нинг Махфийлик ва Куки сиёсати билан ушбу ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин: http://www.bbc.co.uk/privacy.
Агар сизнинг шахсий маълумотларингиз BBC томонидан қандай кўриб чиқилгани бўйича хавотирингиз бўлса, бу борада шикоят қилиш ҳуқуқингиз бор. Мурожаатни Буюк Британиядаги назорат органи – Маълумотлар бўйича комиссар идораси (ICO)га ушбу ҳавола орқали юборишингиз мумкин: https://ico.org.uk/.
Ушбу махфийлик хабарномасининг янгиланиши
Агар сизнинг шахсий маълумотларингиздан фойдаланиш тартиби бўйича сезиларли ўзгаришлар юз берса, биз ушбу махфийлик хабарномасини қайта кўриб чиқамиз.