Ўзбекистон, Мубашшир Аҳмад иши: қонун, сўз эркинлиги ва "қонунни оёқости қилиш"

Сурат манбаси, Facebook/Mubashishir Ahmad
Айрим ҳуқуқшуносларга кўра, Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган диний уламо Алишер Турсуновга қарши қўзғатилган жиноят ишини тергов қилаётган орган ходимларининг Ўзбекистон Конституцияси ва қонунчилик талабларини бузаётганлари аниқланди.
Ҳуқуқшунослар бундай кескин баёнот билан чиқишга Ўзбекистон Жиноят-Процессуал кодексининг 48-бандининг ўзи етарли дейдилар.
Гап қандайдир жиноят содир этишда гумон қилиниб ўз ихтиёрига зид равишда тутқунликда ушлаб турилган шахснинг мамлакат бош қонуни ва бошқа қонунчиликда аниқ-тиниқ белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари ҳақида бўлиб, фуқаро Алишер Турсуновнинг Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Шайҳонтоҳур туман судининг қамоққа олиш ҳақидаги қароридан кейиноқ тергов органи унинг қариндошларини қаерда сақлаб турилганлигидан огоҳ этиши шарт эди.
Аммо Мубашшир Аҳмад Туркиядаги уйидан олиб кетилганидан кейинги 11 кун давомида на Туркиядаги адвокати, на Ўзбекистондаги қариндошлари ва "Gulyamov, Sadikov and Partners" адвокатлик фирмасининг адвокатлари "Мубашшир Аҳмад қаерда");