Ўзбекистон, Андижонни хотирлаб: қирғин учун жавобгарлик муаммоси ҳамон долзарб - Видео

2005 йил 13 май куни Андижон шаҳридаги бош майдонга минглаб инсон тўпланганди

Сурат манбаси, BBC O'zbek

Сурат тагсўзи, 2005 йил 13 май куни Андижон шаҳридаги бош майдонга минглаб инсон тўпланганди

Андижон хунрезлиги деб аталган маъшум воқеаларга 20 йил тўлди. 2005 йил 13 майида минглаб андижонликлар шаҳарнинг бош майдонига тўпландилар, ўзлари дуч келаётган адолатсизлик, иқтисодий муаммолари ҳақида гапирдилар, ўз дардларини ҳукуматга етказишни истадилар.

Ўзбекистон ҳукумати, "Акромия" диний оқими ҳокимиятни қуролли йўл билан ағдариб исломий давлат барпо этмоқчи бўлди, ноқонуний қуролли исённи бостирдик, деди.

Гувоҳлар, халқаро ташкилотлар, АҚШ ва Европа Иттифоқи, Ўзбекистон ҳукумати юзага келган таҳдидга нисбатан ҳаддан зиёд номутаносиб куч қўллади, оқибатда юзлаб бегуноҳ инсонлар ҳаётдан кўз юмдилар, деган хулосага келдилар.

Ўзбекистон ҳукумати Андижон ҳодисаларида 187 инсон ҳалок бўлди, уларнинг аксарини исломий қуролли жангарилар ўлдирди, деди, аммо гувоҳлар, ўша куни Андижон марказида бўлган кўплар журналистлар ҳукумат қўшинлари юк автомобилларида келиб оломонни ўққа тутганларини айтдилар.

Андижон шаҳри марказидан Қирғизистонга ўтиш учун Ўзбек-Қирғиз чегарасидаги Тешиктошгача етиб олган инсонларни Ўзбек ҳарбийлари аёвсиз отиб ташлаганлар.

Юзлаб қочқинлар Қирғизистон ҳудудидан бошпана топдилар.

Андижонликлар куч билан, қариндошларига босим ўтказиш билан Ўзбекистонга қайтарилди.

Халқаро ташкилотлар аралашуви билан андижонлик қочқинлар Руминияга олиб чиқиб кетилди.

Бунга жавобан Ўзбекистон БМТ Қочқинлар Комиссарлигининг Тошкентдаги ваколатхонасини ёпди.

Президент Ислом Каримов мустақил текширув ўтказиш талабларини рад этди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Халқаро ташкилотлар Андижон хунрезлигини Хитойнинг "Тянанмен" майдонидан кейинги энг йирик қирғин, деб тасвирладилар.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Human Rights Watchнинг ижрочи директори Кеннет Рот 2005 йил 7 июн куни ташкилотнинг қарийб бир ойлик ўрганишлари асосида қуйидагича хулосаларга келганини айтди:

"Биринчидан, қотилликлар миқёси ва қирғиннинг қасддан содир этилиши буни қирғин деб таснифлаш мумкинлигини англатади. 13 майда ҳукумат кучлари қўллаган зўравонлик намойишчиларнинг улкан оломони орасида бўлган ноҳукумат қуроллилар юзага келтирган таҳдиднинг ҳар қандай нисбатига солиштирганда ҳаёддан зиёд баланд бўлди.

Иккинчидан, Ўзбек ҳукумати тақдим этган 13 май ҳодисалари тушунтирилиши буткул сохта бўлди. Ҳукумат фақат 170 киши ўлди деб даъво қилади, аслида юзлаб инсонлар ўлдирилдилар. Ҳукумат қотилликларнинг ҳаммасини ноҳукумат қуроллилар содир этди деб даъво қилади, аслида қирғиннинг аксар, аксари учун ҳукумат қўшинлари масъул бўлдилар. Ҳукумат намойишчилар ҳокимиятни ағдариш ва исломий давлат барпо этиш учун келгандилар деб даъво қилади, аслида намойишчилар ҳукуматни тинглаш учун йиғилгандилар. Оломон қаршисидаги чиқишлардан, ўзларини тақдим қилишлари ва оломоннинг умидларидан келиб чиқилса, уларнинг арзларининг Исломга алоқаси йўқ, балки улар ҳукуматнинг қатағонлари, суддаги бизнесменлар адолатсиз суд қилинганлари, ҳукуматнинг уқувсизлиги, коррупция ва ишсизликдан шикоят қилгандилар".

Андижон қирғини борасида асосий хулосалар ҳамон шундай қолди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

"Юқори"нинг буйруғи қотиллик учун жавобгарликдан асрайдиган нарсами?

АҚШ ва Европа Иттифоқи қонли ҳодисаларни қораладилар, бегуноҳ инсонлар ўлими учун айбдор деб кўрилган 12 Ўзбек ҳукумати расмийсига виза чекловлари, Ўзбекистонга қарши қурол-яроғ эмбарголари жорий этилди.

Ҳукуматдаги масъул шахсларни жавобгарликка тортиш чақириқлари янгради.

Ўзбекистон ҳукумати 2020 йилга келиб тинч аҳолига қарши ўт очилганини тан олди.

Ўзбекистон Бош Прокурори ўринбосари Светлана Ортиқова Андижон шаҳрининг Бобур майдонида тўпланган ва кейин тонгга яқин Қирғизистонга қараб қочган тинч аҳоли ҳукумат томонидан ўққа тутилганини тан олди.

Светлана Ортиқова айтишича, ўша вақтида тинч аҳолини отишга масъул бўлган шахслар жиноий жавобгарликка тортилган.

У бу шахсларнинг лавозими ва сонини очиқламаган.

Анлижон хунрезлигидан кейинги кунларда ташкил этилган икки матбуот анжуманида президент Ислом Каримов, ҳеч ким халқни отишга буйруқ бермаган, деб айтганди.

"Халқ эзилиб кетди, халқнинг аҳволи чатоқ, қаерга боришини билмайди ва шу одамлар кўчага чиқса агар ҳукумат кучлари уларга қурол узатиб, оддий ўзини ҳуқуқини талаб қилган одамларни ўлдираркан. Қайси ақлга сиғади бу, эй барака топгурлар, айтинглар, қайси ақлга сиғади");